Тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатларида она ва ўғил иштирок этишди

16 июн 2026, 13:40
Бугун Янги Зеландия терма жамоаси футболчиси Тайлер Биндон Эронга қарши баҳсда майдонга тушди.

Қизиғи унинг онаси, Женни Биндон ҳам Янги Зеландия аёллар терма жамоаси сафида 2007 ва 2011 йилги жаҳон чемпионатларида иштирок этган. Шу тариқа, тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатларида она ва ўғил иштирок этишди

Жаҳон чемпионати — 2026 АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтмоқда. Турнир 11-июн куни бошланди ва 19-июльга қадар давом этади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Улар 2022-йили Қатарда ўтган турнир финалида Франция миллий терма жамоасини пеналтилар сериясида мағлуб этганди.

gettyimages-118387383-2048x2048.jpg


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›