Расман: "Пахтакор" 3 футболчиси билан хайрлашди
28 дек 2017 11:15
Янгиликлар
Расман: "Пахтакор" 3 футболчиси билан хайрлашди
"Пахтакор" яна уч нафар футболчи клубни тарк этганини маълум қилди.
Жамоа сафида олий лигада 51 учрашувда 5 тўп киритган таянч ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов билан шартнома тугагани сабабли икки томон келишувига кўра ҳамкорлик тўхталишига келишиб олинди. Соҳибов "Пахтакор" сафида 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистон чемпионига айланган.
Ҳужумчи Темур Толипов ҳам "шерлар" билан хайрлашди. У чемпионат беллашувларида 16 бор майдонга тушганди. Ўтган мавсумни у "Навбаҳор" ва "Обод" клубларида ижарада ўтказган.
Ҳимоячи Ойбек Нурматов 2017 йил ижара асосида "Андижон"да ўйнаганди. Ушбу футболчи билан ҳам ўртадаги ҳамкорлик тўхтатилди.

"Пахтакор" футбол клуби кейинги мавсумни бошқа жамоаларда бошлайдиган Жавоҳир Соҳибов, Темур Толипов ва Ойбек Нурматовга омад тилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар