Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ, ёшлар, ўсмирлар ва аёллар терма жамоаларига мураббийлар тайинланди

Sherzod Nurmatov
14 фев 2025, 16:37
Тошкент шаҳридаги "Lotte City Hotel Tashkent Palace" меҳмонхонасининг конференц-залида Ўзбекистон футзал федерациясининг йиғилиши давом этмоқда.




Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти томонидан "Ўзбекистонда футзални ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган стратегияси" ҳамда мамлакат футзал терма жамоаларининг янги бош мураббийлари таништирилди.

Маълум қилинишича, БМБ клуби билан кетма-кет 3 йил чемпионликни қўлга киритган Нодир Элибоев терма жамоанинг янги бош мураббийи бўлди. 

Бу ҳақда Championat.asia сайти 24 январда "Эшитдик-да" рукни остида хабар берганди. Орадан 1 кун ўтиб Элибоевнинг ўзи буни миш-миш деб атаган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон аёллар термасида Фарруҳ Зокиров, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида Константин Свиридов, ўсмирлар термасида эса Дилшод Раҳматов бош мураббий лавозимини эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: t.me/Futsal_Uzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Барча ›