

56 ёшли Блан ушбу лавозимда Петер Боснинг ўрнини эгаллади. Битим эса 2024 йил 30 июнга қадар тузилди. Французнинг охирги иш жойи Қатарнинг “Ар Раян” клуби бўлганди.
Лоран Блан Қатар клубидан ташқари, ПСЖ ҳамда Бордони бошқарган ва 2010-2012 йилларда Франция ТЖ бош мураббий сифатида фаолият олиб борган.
“Лион” Франция чемпионати 10 туридан кейин 14 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.



