Расман: "Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди

Sherzod Nurmatov
20 янв 2026, 17:20
Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган "Локомотив" сербиялик футболчи Йован Нишич билан шартнома имзолади.

"Маълумот учун, Йован Нишич 1998 йил 3 март куни туғилган бўлиб, марказий ярим ҳимоячи амплуасида тўп тепади.

У Тошкентга келгунига қадар фаолиятининг охирги қисмини Сербия чемпионати вакили "Раднички Ниш" клубида ўтказди.

Янги футболчимиз ўз вақтида Сербия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ҳам бир нечта ўйинда майдонга тушган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ сайтимиз орқали сербиялик бу ярим ҳимоячининг "Локомотив"га келиши ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати