"Астана" молиявий муаммолар ҳал бўлганини маълум қилди

Оқил Абдубарноев
12 сен 2026, 19:15
Қозоғистоннинг "Астана" клуби жамоа барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётган молиявий масалаларни ҳал қилди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

"Астана" футбол клуби сўнгги пайтларда клуб фаолиятининг барқарорлигига таъсир кўрсатаётган молиявий масалалар ҳал этилганини маълум қилади", - дейилади клубнинг Инстаграм саҳифасида.

ОАВ ва инсайдерларнинг маълумотларига кўра, "Астана" жиддий молиявий инқирозга юз тутган ва бунинг оқибатида асосий таркиб ўйинчилари олдида қарийб 700 миллион тенге (тахминан 18 млрд сўм) миқдоридаги уч ойлик маошдан қарздорлик юзага келган эди. Узоқ вақт давомида маошлар тўланмагани сабабли, асосий жамоа футболчилари раҳбариятга жамоавий хат йўллаб, Қозоғистон Премьер-лигасининг қолган ўйинларини бойкот қилиш билан таҳдид қилишганди. Бунга жавобан клуб маъмурияти қарздорлик мавжудлигини расман тан олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Астана" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›