

Микель Артета Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Брюгге"га қарши (3:0) ўйиннинг 62-дақиқасида бразилиялик футболчини захирадан туширди. 28 ёшли футболчи ҳисоб 3:0 бўлиб турган пайтда Виктор Гёкерешнинг ўрнини эгаллади. Бу — Жезуснинг 12 январдан буён биринчи марта майдонга тушиши: ўша куни у Англия Кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда хочсимон боғламини узиб олган ва узоқ муддатга сафдан чиққан эди.
Габриэль Жезус 2022 йили "Манчестер Сити"дан "Арсенал"га трансфер қилинган. Ҳужумчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2026/27 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.



