

“Истиқлол” клуби баёнотида қайд этилишича, сўнгги кунларда клуб раҳбарлари Малайзияга бориб, ОФК билан музокаралар олиб борган ва жамоанинг уй учрашувларини Ироқнинг Басра шаҳрида ўтказишга розилик олишга муваффақ бўлган.
Ниҳоят, бугун ОФК ушбу сўровни маъқуллади ва Ироқнинг Басра шаҳри расман “Истиқлол”нинг 4 та уй учрашувига мезбон этиб белгиланди.

Аввалроқ клуб Тошкент, Душанбе ва Доҳа вариантларидан маҳрум бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, жамоада Ўзбекистон МТЖ аъзолари Рустам Ашурматов ҳамда Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилади.



