

Тошкентда ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида жамоа кўригида қатнашган Хислат Ҳалилов "Динамо" билан 2 йиллик шартнома имзолади.
20 ёшли ярим ҳимоячи ўтган икки мавсумни "Сўғдиёна" сафида ўтказиб, Суперлигада жами 25 ўйинда 3та голга, Ўзбекистон кубогида 5 ўйинда 2та голга муаллифлик қилди.
Хислат Ҳалилов 2022 йил Ўзбекистоннинг энг яхши ёш ўйинчиси номига даъвогарлик қилган ва якунда бу борадаги рақобатчиси Аббосбек Файзуллаев бу совринни қўлга киритганди.



