Расман: Бобурбек Йўлдошев "Сўғдиёна" аъзоасига айланди

Sherzod Nurmatov
19 янв 2023
Кеча хабар берганимиздек, ҳимоячи фаолиятини Жиззах клубида давом эттирадиган бўлди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.



"Қишки трансферлар ойнасида айни пайтга келиб қизғин кураш кетмоқда. Жамоамиз яна бир ҳимоячи билан келишувга эришди.

"Қизилқум" жамоаси ҳимоячиси Бобурбек Йўлдошев билан бир йиллик шартнома имзоланди.

Маълумот ўрнида, Йўлдошев 1993 йил 8 апрелда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Бугунгача "Локомотив", "Нефтчи", АГМК, "Қизилқум" жамоаларида ҳаракат қилган", – дейилади хабарда.

29 ёшли футболчи ўтган мавсум "Қизилқум" сафида 21 та ўйинда ҳаракат қилиб, 1 та гол урган. Шунингдек, 4 марта сариқ ва 1 бор қизил карточка билан жазоланган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати