

Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
"Арсенал" молиявий қийинчиликлар сабабли айрим футболчиларини сотиш масаласини кўриб чиқмоқда. Субименди "тўпчилар" яқин трансфер ойналарида хайрлашиши мумкин бўлган ўйинчилар қаторига киради.
Испаниялик ярим ҳимоячини сафига қўшиб олишга "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам клуб алмаштириш ниятида, чунки у яна кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди.



