"Барселона" ПСЖ ҳужумчисини сотиб олиши мумкин

6 май 2026, 09:40
"Барселона" "Челси" Жоао Педрони сотмаслигини маълум қилганидан сўнг ПСЖ ҳужумчиси Гонсалу Рамушни потенциал трансферлар рўйхатига қўшди.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, француз клуби 24 ёшли футболчини қўйиб юборишга тайёр, чунки у захирада ўтиришдан норози. "Барселона" португалиялик ҳужумчини сотиб олиш учун "Челси" билан рақобатлашиши мумкин.

Жорий мавсумда Рамуш барча турнирларда 41 ўйинда 12 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йил ёзигача. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион евро.


Манба: The Telegraph