"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди

Administrator
19 сен 2026, 19:15
"Барселона" ҳужумчиси Рафинья 2026 йилги "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Шунингдек, мукофотга даъвогарлар қаторига "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячиси Педри ҳам киритилмаган эди.

"Менимча, бу адолатдан эмас. Нафақат менга нисбатан, балки Педрига нисбатан ҳам. Ўйлашимча, у ҳам рўйхатда бўлиши керак эди", — деди Рафинья RAC1 нашрига берган интервьюсида.

Ўтган мавсумда бразилиялик ҳужумчи барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. "Барселона" таркибида Рафинья Испания чемпиони бўлди ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси 1/8 финал босқичида мусобақани тарк этди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: RAC1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›