Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2025
"Барселона" лидери Рафинья яқинда тикланишнинг сўнгги босқичига кирди.

"Marca" нашрининг хабар беришича, бразилиялик футболчи 13 ноябрь куни индивидуал машғулотларга киришди. Кутилмаган ўзгаришлар бўлмаса, у келаси ҳафта умумий гуруҳ машғулотларига қайтади.

Бироқ Рафинья ушбу машғулотларда жуда эҳтиёткор бўлади: "Барселона"нинг мақсади — ўйинларга шошилинч қайтишдан қочиш ва тиззаости пайи жароҳатининг қайталанишини олдини олиш.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca