"Йил давомида қилган меҳнатларимиз самарасини бера бошлади" — Бахтиёр Умаров

Aslanov Jasurbek
8 июн 2026, 21:20
Ўзбекистон Пролигасининг 10-тури доирасида "Пахтакор ФА” ҳамда “Республика ФА” жамоалари ўртасидаги учрашув (0:3) якунланди.

“Республика ФА” бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев дисквалификация туфайли ушбу учрашувни ўтказиб юборгани боис, жамоани майдонга бош мураббий сифатида Бахтиёр Умаров бошлаб тушди. Ўйиндан сўнг Бахтиёр Умаров учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Бугунги баҳс жамоангиз учун қандай кечди?

— Бугун Пролиганинг энг ёш иккита жамоаси тўқнаш келди. Иккала жамоада ҳам келажаги порлоқ футболчилар талайгина — "Пахтакор"да ҳам, бизнинг жамоамизда ҳам. Ўйин бўйича гапирадиган бўлсам, биринчи таймда ҳам, иккинчи таймда ҳам устунликка эришдик, деб ўйлайман. Албатта, бу устунликка эришиш учун жуда кўп меҳнат қилдик. Айниқса, йил давомида қилган меҳнатларимиз охирги 2-3 та ўйинда ўз самарасини бера бошлади. Шу пайтгача ҳам яхши ўйин намойиш этаётган эдик, фақатгина ҳужумларни якунлашда бироз муаммоларимиз бор эди. Мана, охирги иккита ўйинда 7 та гол уришга муваффақ бўлдик. Бу йил давомидаги меҳнатларимиз маҳсулидир.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›