

Гана терма жамоаси унинг ЖЧ-2026’да қатнашмаслигини тасдиқлади.
25 ёшли футболчи жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. У 4 январь куни АПЛ 20-тури доирасидаги “Сандерленд"га қарши ўйинда (1:1) сонининг тўрт бошли мушаги пайини жиддий шикастлаб олган. Жароҳат эса апрель ойида яна қайталаганди.
Гана Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Англия, Хорватия ва Панама билан ўйнайди.



