

Уратанинг ўзбек клуби билан шартномаси 2025 йилнинг охирида тугайди ва япониялик футболчининг ўзи "Бунёдкор"да қолишни режалаштирмаяпти.
Қозоғистоннинг бир нечта клублари футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва "Актобе" даъвогарлардан бири. Агар Николай Костовнинг жамоаси Богдан Ватежелуни сақлаб қолмаса, Уратага эътибор қаратилади.

28 ёшли япониялик футболчи ушбу мавсум "қалдирғочлар" сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.


