

Суперлига
25-тур
"Бунёдкор" – "Машъал" 2:1
Тошкент. “Локомотив” стадиони. 18:30
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусан Ҳудоебериев, Ойбек Бобоев
Тўртинчи ҳакам: Алишер Тўхтасинов
VAR: Рустам Чориев
AVAR: Ислом Азимов
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Даврон Иброҳимов
Голлар: 0:1 – 11, Зафар Акрамов (Эргаш Исмоилов); 1:1 – 18, Ислом Анваров (Амир Тўрақулов); 2:1 – 33, Шамсиддин Турсунмаҳаммадов (Амир Тўрақулов)
"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 9.Матия Кривокапич (14.Шаҳзоджон Неъматжонов, 84), 10.Амир Тўрақулов, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 17.Музаффар Олимжонов (11.Сардор Абдунабиев, 80), 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 27.Ислом Анваров (33.Элдор Наимов, 84), 42.Абдулҳамид Икромов (88.Миркамол Аннаматов, 90+3), 45.Шамсиддин Турсунмаҳаммадов, 66.Азизбек Тўлқунбеков, 74.Иван Букрин.
Захира: 16.Федерико Ботти, 20.Абдулфайз Бобомуродов, 31.Абдураҳмон Сулаймонов, 44.Алижон Бекмуродов, 56.Абдулқодир Мирфайзиев.
"Машъал": 73.Владислав Русанов, 2.Зафар Акрамов, 5.Комилжон Тожиддинов (77.Иззатилло Абдулҳақов, 56), 8.Сардор Абдураимов, 19.Тохир Тўхтасинов (22.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 67), 24.Ифеаньи Ифеаньи (88.Аҳрорбек Раҳимов, 81), 28.Эргаш Исмоилов, 38.Суннатулла Ярашев (36.Жавоҳир Абдулазизов, 81), 67.Оғабек Абдирахимов, 76.Фирдавс Жовлиев (7.Влатко Стояновски, 67), 99.Бобир Асқаров.
Захира: 35.Достон Тўхтабоев, 40.Руҳиддин Холматов, 71.Шерхан Гафуров, 87.Муҳаммадали Боймуродов.
Огоҳлантиришлар: Ифеаньи Ифеаньи (19), Муҳаммадбобур Мўйдинов (88), Элдор Наимов (89)
🏁 90+5.Учрашув якунланди! Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаевнинг якуний ҳуштаги янгради. "Бунёдкор" ўз майдонида "Машъал" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
🔄 90+3. "Бунёдкор" таркибида ўзгариш: Абдулҳамид Икромов майдонни тарк этди, унинг ўрнига Миркамол Аннаматов майдонга туширилди.
⏱️ 90. Иккинчи бўлимнинг асосий вақти ўз ниҳоясига етди. Бош ҳакам учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берди.
🟨 89. "Бунёдкор" футболчиси Элдор Наимов ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
🟨 88. "Машъал" футболчиси Муҳаммадбобур Мўйдинов қўпол ўйини учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
🔄 84. "Бунёдкор" таркибида бир йўла икки ўзгариш: Ислом Анваров ҳамда Матия Кривокапич майдонни тарк этишди, уларнинг ўрнига Элдор Наимов ва Шаҳзоджон Неъматжонов баҳсга қўшилди.
🔄 81. "Машъал" таркибида навбатдаги ўзгаришлар: Суннатулла Ярашев ҳамда Ифеаньи Ифеаньи майдонни тарк этишди, уларнинг ўрнига Жавоҳир Абдулазизов ва Аҳрорбек Раҳимов баҳсга қўшилди.
🔄 80. "Бунёдкор" таркибида ўзгариш: Музаффар Олимжонов ўрнига Сардор Абдунабиев майдонга туширилди.
70. "Машъал" футболчиси Суннатулла Ярашевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
🔄 67. "Машъал" таркибида бир йўла икки ўзгариш: Тохир Тўхтасинов ва Фирдавс Жовлиев майдонни тарк этишди, уларнинг ўрнига Муҳаммадбобур Мўйдинов ҳамда Влатко Стояновски майдонга туширилди.
65. "Бунёдкор" футболчиси Иван Букрин ҳужумда "Машъал" дарвозабони Владислав Русановга нисбатан қоидани бузди. Ҳакам ҳужумдаги фолни қайд этди.
62. "Бунёдкор" футболчиси Азизбек Тўлқунбековнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
🔄 56. "Машъал" таркибида ўзгариш: Комилжон Тожиддинов майдонни тарк этди, унинг ўрнига Иззатилло Абдулҳақов баҳсга қўшилди.
🚑 52. "Машъал" футболчиси Комилжон Тожиддинов рақиб ўйинчиси билан тўқнашув оқибатида жароҳат олди. Ҳозирда унга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
⏱️ 46. Иккинчи бўлим бошланди. Бош ҳакамнинг ҳуштаги янграб, жамоалар учрашувни давом эттиришмоқда.
⏸️ 45+2. Биринчи бўлим якунланди. Бош ҳакамнинг ҳуштаги янграб, жамоалар танаффусга йўл олишди. Ҳозирча ҳисоб – 2:1, "Бунёдкор" фойдасига.
⏱️ 45. Биринчи бўлимнинг асосий вақти ўз ниҳоясига етди. Бош ҳакам унга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.
42. "Бунёдкор" футболчиси Амир Тўрақуловнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
⚽ 33. ГОЛ! "Бунёдкор" ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда! Амир Тўрақуловнинг ажойиб узатмасидан сўнг Шамсиддин Турсунмаҳаммадов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозабон устидан ошириб, дарвоза тўрига аниқ йўллади.
31. "Бунёдкор" бурчак зарбасини амалга оширди. "Машъал" посбони Владислав Русанов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, бироқ тошкентликлар бу қулай имкониятда дарвоза томон зарба йўллай олишмади.
⚠️ 23. "Бунёдкор" футболчиларидан хавфли ҳужум. Матия Кривокапич рақиб жарима майдончаси ичидан дарвозага зарба йўллади. "Машъал" посбони Владислав Русанов зарбани қайтарди ва иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди.
🟨 19. "Машъал" футболчиси Ифеаньи Ифеаньи рақиб ўйинчиси Азизбек Тўлқунбековга нисбатан ишлатган қўполлиги учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
⚽ 18. ГОЛ! "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштирди! Амир Тўрақуловнинг бурчакдан ошириб берган узатмасига жарима майдончасидаги яккакурашда Ислом Анваров ҳаммадан аввал етиб келди ва оёғи билан дарвозани ишғол қилди.
⚽ 11. ГОЛ! "Машъал" ҳисобни очмоқда! Эргаш Исмоиловнинг жарима майдончасига оширган тўпини Зафар Акрамов боши билан дарвозанинг олис юқори бурчагига аниқ йўллаб, ҳисобни очди.
9."Бунёдкор" футболчиларининг юқори прессинги натижа берди ва "Машъал" тўпни йўқотди. Ҳужумни зарба билан якунлаган Амир Тўрақуловнинг уриниши ноаниқ чиқди – тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
6. "Бунёдкор" футболчиси Амир Тўрақулов олисдан чап оёғи билан дарвоза томон зарба йўллади. "Машъал" посбони Владислав Русанов тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.
⚠️ 4. Хавфли вазият! "Машъал" футболчиси Суннатулла Ярашев жарима майдончаси ичидан зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўрининг ташқи ён томонига тегди.
⏱️ 1. Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаевнинг ҳуштаги янгради ва учрашувга старт берилди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" футболчилари бугунги учрашувда тўқ бинафшаранг, "Машъал" эса қизил либосларда тўп суради. Учрашув бошланиши арафасида.


