UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  7 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6

Қозоғистон термаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасининг японлар ва корейслар билан бир гуруҳда бўлганини ҳеч қачон кўрмаганман" Янгиликлар

Қозоғистон термаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасининг японлар ва корейслар билан бир гуруҳда бўлганини ҳеч қачон кўрмаганман"

ЖЧ саралаши доирасидаги Лихтенштейнга қарши (2:0) учрашувдан сўнг Қозоғистон миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи Али Алиев Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди.

- Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқишга яқин турибди, биз эса дастлабки 40 дақиқада бирор марта рақиб дарвозасига зарба беролмадик. Қачон минтақадаги қўшниларимиз каби ўйнай бошлаймиз?

- Аввало, бугун Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон 3 марказий ҳимоячи билан ўйнаганини таъкидлайман. Бу биринчиси. Иккинчидан, агар Осиёда ўйнасак, Жаҳон чемпионатида иштирок этамиз. Ҳеч ким Осиё футболини бўрттириб кўрсатмасин. Ўзбекистон терма жамоасининг японлар ва корейслар билан бир гуруҳда бўлганини ҳеч қачон кўрмаганман.

Биз бошқа нарсалар ҳақида гапиряпмиз. Уэльс ва Македония ўйинини кўрдингиз. Македония бу ерга келиб учта гол урди, биз эса иккита, лекин ёш ўйинчиларни майдонга туширдик. Улар ҳали тажрибасиз... Бугун ғалаба қозонганимиздан хурсанд бўлишимиз керак, ахир қанча ўйинларда ғолиб бўла олмадик. Биз таҳлил қилиб, барча маълумотларни тақдим этамиз.

Қирғиз Республикасининг Қатарга қарши ўйинини кузатдим. Қатар пиёда юриб, ҳеч нарса қилишни хоҳламади... Биз эса бугун шод бўлишимиз лозим. Дастан Сатпаевни майдонга туширдик, Галимжан Кенжебек ва Науризбек Жагоровга имконият бердик. Бизга ижрочилар зарур. Бизга вақт керак. Агар 0:0 қайд этганимизда, Алиевни янги майдонда жазолардингиз. Аммо биз 2:0 ҳисобида ютдик. Кейинги ўйингача – икки ой давомида фахрланишимиз мумкин.

Рейтинг: -95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика