ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди

Mirjalol Normatov
10 окт 2025
ЖЧ-2026 саралашининг Европа қитъасидаги ўйинлари давом этмоқда.

J гуруҳида иштирок этаётган қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси ўз майдонида Лихтенштейн термасини йирик ҳисобда мағлуб қилди ва назарий жиҳатдан бўлса-да, имкониятларни сақлаб қолди. Бироқ терманинг ЖЧ учун имкониятлари жуда паст.

Бу Али Алиев шогирдларининг саралашдаги иккинчи ғалабаси ва биринчиси ҳам айнан Лихтенштейнга қарши ўйинда қайд этилганди.

10 окт 2025, 19:00
Kazakhstan — Liechtenstein
4 – 0
Тугади


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia