"Қўқон-1912": Яна бир тарихий воқеа яқин
26 окт 2017 08:17
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Яна бир тарихий воқеа яқин
“Қўқон-1912” жамоаси бу йилги мавсумни юқори савияда ўтказаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Гарчи, жамоа иккинчи даврани барқарор ўтказа олмаётган бўлишса-да, футболчиларнинг ҳужумкор ўйинлари мухлисларни хурсанд этаётгани бор гап. Жорий йилда жамоа Қўқон футболи тарихига янги саҳифаларни очиб беришмоқда. Бу ҳақида мавсум якунига етгач, атрофлича тўхталамиз.
Кечаги ўйинда жамоа Олий лигадаги 366-учрашувни ўтказди. “Навбаҳор” билан бўлиб ўтган баҳсда Олий лигадаги юбилей 450-очко қўлга киритилган бўлса, навбатдаги беллашувда яна битта тарихий воқеага гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Шу кунга қадар “Қўқон-1912” футболчилари чемпионат доирасидаги баҳсларда рақиблари дарвозасига 498 та гол киритишди. Яна иккита голдан кейин 500-довон ҳам забт этилади. Юбилей голга ким муаллифлик қилишни эса яқин орада билиб олсак ажаб эмас.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар