

Хабарингиз бор, Суперлига йўлланмаси учун баҳсда "Қўқон-1912" жамоаси "Қизилқум"га қарши майдонга тушади.
Мазкур беллашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди. Бош ҳакам Абдурашид Худойбергановга қанотларда Александр Сидоров ва Аваз Абдуллаев ёрдам беради. Захира ҳаками — Фарух Янсупов. "VAR"да Рустам Лутфуллинга Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам берса, назоратчи — Маъмур Саидқосмиов. Комиссар — Бекзод Арипов.




