UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  1 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  2 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  3 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  11

"Қўқон-1912": Машғулотлар давом этмоқда (Фото) Янгиликлар

"Қўқон-1912": Машғулотлар давом этмоқда (Фото)

Теглар :  Қўқон-1912
"Қўқон-1912" янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини фаол тарзда давом эттиришмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Футболчиларимиз куннинг биринчи яримида тренажёр залида,  иккинчи яримида эса “Марказий”  стадионида машғулотлар олиб боришмоқда.

Машғулотларда Ўзбекистон (U-23) ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турган Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев ҳамда Андре Сидоровлар иштирок этишмаяпти. Шунингдек, Никита Рибкин жамоамиз билан шартномаси якунига етганлиги боис йиғинга жалб қилинмаган. Жамоамиз раҳбарияти ҳамда кўпсонли мухлисларимиз номидан Никита Рибкинга жамоамиздаги ўйинлари учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда унинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз.

Ўтган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида якунлаган қўқонлик дарвозабон Музаффар Абдуллаев, “Нефтчи” жамоасидан таклиф қилинган посбон Ўткир Юсупов, шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи яримини  “Андижон”  жамоасида ўтказган Собир Хамидовлар жамоамиз машғулотларига қўшилган.

Бош мураббийимиз Нўъмон Ҳасанов ёшлар таркибимизда ўзини кўрсатган бир қатор ёш футболчиларимизни ҳам асосий таркиб машғулотларига жалб этган. Ўринбосарларимизнинг ўтган мавсумни 3-ўринда якунлашига ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшган Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Достон Мелиқўзиев, Дилшод Баратов, Аброр Раҳмонов, Иброҳим Аҳмаджонов, Исмоил Охунжонов каби бир қатор ёш футболчиларимиз бош мураббийимизнинг ишончини оқлаш учун машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда.

Қуйида машғулотлардан олинган суратлар билан танишинг:

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика