Кучли бешлик шарҳи: “Ман Сити” пешқадам, “Барса” ва “Реал”дан оловли старт, “Ливерпуль” ва ПСЖда инқироз

1 сен 2026, 14:22
Европанинг кучли беш чемпионатида навбатдаги турлар ортда қолди.

Англияда “Манчестер Сити” ва “Арсенал” мавсумни икки ғалаба билан бошлаган бўлса, “Ливерпуль” ҳали ғалаба қозона олмади. Испанияда “Барселона” ва “Реал” уч турдан кейин ҳам очко йўқотгани йўқ. Италияда эса бирданига олтита жамоа икки ўйинда 6 тадан очко тўплади.

Англия: “Сити” ва “Арсенал” хатосиз, “Ливерпуль”да яна дуранг

Премьер-лигада икки турдан кейин “Манчестер Сити”, “Арсенал”, “Халл Сити” ва “Челси” 6 тадан очко жамғарди. Тўплар нисбати бўйича “Сити” пешқадам.

“Манчестер Сити” “Кристал Пэлас” меҳмони бўлиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа икки турда 6 та гол урди ва мавсумни икки ғалаба билан бошлади.

“Арсенал” ҳам очко йўқотмаяпти. Лондонликлар “Астон Вилла”ни сафарда 1:0 ҳисобида енгди. Микель Артета жамоаси икки турда 4 та гол урган ва ҳали ўз дарвозасидан тўп ўтказмаган.

“Челси” — “Брайтон” учрашувида эса еттита гол урилди. Лондонликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, “Сити” ва “Арсенал” қатори 6 очко жамғарди.

gettyimages-2292716442-2048x2048.jpg

“Манчестер Юнайтед” биринчи турдаги мағлубиятдан кейин “Ипсвич”ни 5:2 ҳисобида енгди. “Ливерпуль” эса иккинчи ўйинида ҳам дуранг қайд этди — бу сафар “Ноттингем Форест” билан 2:2. Мерсисайдликлар 2 очко билан 13-ўринда бормоқда.

gettyimages-2292902477-2048x2048.jpg

“Тоттенхэм” учун эса мавсум оғир бошланди. Жамоа “Ньюкасл”га 0:2 ҳисобида ютқазди ва икки турдан кейин очкосиз қолмоқда. “Тоттенхэм” ҳали гол ҳам ургани йўқ.

2-тур натижалари:

  • “Кристал Пэлас” 1:4 “Манчестер Сити”

  • “Ливерпуль” 2:2 “Ноттингем Форест”

  • “Ковентри” 0:1 “Халл Сити”

  • “Борнмут” 1:1 “Эвертон”

  • “Тоттенхэм” 0:2 “Ньюкасл”

  • “Сандерленд” 1:0 “Фулхэм”

  • “Лидс” 1:1 “Брентфорд”

  • “Челси” 4:3 “Брайтон”

  • “Манчестер Юнайтед” 5:2 “Ипсвич”

  • “Астон Вилла” 0:1 “Арсенал”

Испания: “Барселона” ва “Реал” очко йўқотмаяпти

Ла Лигада уч турдан кейин “Барселона” ва “Реал” 9 тадан очко билан дастлабки икки ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати яхшироқ бўлган каталонияликлар биринчи ўринда.

“Барселона” учинчи турда “Райо Вальекано”ни 5:2 ҳисобида енгди. Каталонияликлар мавсум бошидан бери 12 та гол урди — бу чемпионатдаги энг яхши кўрсаткич.

gettyimages-2292957368-2048x2048.jpg

“Реал” ҳам ишончли ғалаба қозонди. Мадридликлар “Малага” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди. “Реал” уч турда 10 та гол урган ва фақат иккита гол ўтказган.

gettyimages-2292359592-2048x2048.jpg

“Атлетико” ҳам пешқадамлардан узоқлашмаяпти. Диего Симеоне жамоаси “Севилья”ни сафарда 3:1 ҳисобида енгиб, очколарини 7 тага етказди. Мадридликлар “Барселона” ва “Реал”дан икки очко ортда.

3-тур натижалари:

  • “Расинг Сантандер” 3:2 “Эльче”

  • “Алавес” 1:0 “Вильярреал”

  • “Леванте” 5:2 “Бетис”

  • “Реал Сосьедад” 2:1 “Эспаньол”

  • “Севилья” 1:3 “Атлетико”

  • “Реал” 4:0 “Малага”

  • “Депортиво” 3:1 “Валенсия”

  • “Сельта” 0:2 “Атлетик”

  • “Осасуна” 1:0 “Хетафе”

  • “Барселона” 5:2 “Райо Вальекано”

Италия: олтита жамоа ҳали очко йўқотмади

А Серияда икки турдан кейин жадвалнинг юқори қисмида зичлик катта. “Рома”, “Интер”, “Милан”, “Ювентус”, “Аталанта” ва “Лацио” икки ўйинда ҳам ғалаба қозониб, 6 тадан очко тўплади.

Улар орасида энг яхши тўплар нисбати “Рома”да. Римликлар бу турда “Лечче”ни 4:0 ҳисобида енгди. Жамоа икки ўйинда 8 та гол урди ва ҳали бирорта ҳам тўп ўтказмади.

gettyimages-2292395804-2048x2048.jpg

“Интер” “Кальяри”ни 1:0, “Ювентус” “Парма”ни 2:0, “Милан” эса “Венеция”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. “Аталанта” “Болонья”ни, “Лацио” эса “Женоа”ни минимал ҳисобда енгиб, иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

“Наполи” эса иккинчи турда очко йўқотди. Неаполликлар ўз майдонида “Комо”га 1:2 ҳисобида ютқазди ва 3 очко билан 10-ўринда қолди.

2-тур натижалари:

  • “Милан” 2:0 “Венеция”

  • “Сассуоло” 2:1 “Торино”

  • “Монца” 2:3 “Удинезе”

  • “Фиорентина” 0:3 “Фрозиноне”

  • “Ювентус” 2:0 “Парма”

  • “Наполи” 1:2 “Комо”

  • “Лацио” 1:0 “Женоа”

  • “Кальяри” 0:1 “Интер”

  • “Лечче” 0:4 “Рома”

  • “Аталанта” 1:0 “Болонья”

Германия: “Бавария” йирик ғалаба билан бошлади, “Байер” қоқилди

Бундеслигада янги мавсумнинг биринчи тури ўтказилди. “Бавария” чемпионатни “Штутгарт” устидан 5:1 ҳисобидаги йирик ғалаба билан бошлади ва тўплар нисбати бўйича биринчи ўринга чиқди.

gettyimages-2292460694-2048x2048.jpg

“Боруссия Дортмунд” ҳам дастлабки уч очкосини олди. Дортмундликлар “Гамбург”ни 2:0 ҳисобида енгди. “РБ Лейпциг” эса “Боруссия Мёнхенгладбах” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.

Биринчи турнинг асосий кутилмаган натижаси “Байер” иштирокидаги ўйинда қайд этилди. Леверкузенликлар “Эльверсберг” меҳмони бўлиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

“Фрайбург” “Вердер”ни 4:1, “Аугсбург” эса “Шальке”ни 3:0 ҳисобида енгди. Биринчи турдан кейин еттита жамоа 3 тадан очко жамғарган.

1-тур натижалари:

  • “Бавария” 5:1 “Штутгарт”

  • “Унион Берлин” 3:3 “Айнтрахт”

  • “РБ Лейпциг” 3:0 “Боруссия Мюнхенгладбах”

  • “Майнц” 0:0 “Падерборн”

  • “Кёльн” 3:2 “Хоффенхайм”

  • “Эльверсберг” 3:2 “Байер”

  • “Боруссия Дортмунд” 2:0 “Гамбург”

  • “Фрайбург” 4:1 “Вердер”

  • “Аугсбург” 3:0 “Шальке”

Франция: ПСЖ ҳамон ғалабага эришмади, “Монако” эса пешқадам

Лига 1’да икки турдан кейин фақат “Монако” 6 очко жамғарди. Улар иккинчи турда “Марсель”ни 2:0 ҳисобида енгиб, якка пешқадамга айланди.

ПСЖ эса иккинчи ўйинида ҳам дуранг қайд этди. Парижликлар “Лилль” билан 2:2 ҳисобида ўйнади. Икки турдан кейин ПСЖда 2 очко бор ва жамоа 11-ўринда бормоқда.

gettyimages-2292358159-2048x2048.jpg

“Париж” ҳам мавсумни яхши бошлади. Жамоа “Ницца”ни 3:0 ҳисобида енгиб, 4 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди. “Лилль”, “Лион”, “Ренн” ва “Труа”да ҳам 4 тадан очко бор.

“Марсель” эса “Монако”дан учралган мағлубиятдан кейин 3 очко билан 8-ўринда қолди.

2-тур натижалари:

  • “Лилль” 2:2 ПСЖ

  • “Страсбур” 2:1 “Ланс”

  • “Лион” 1:1 “Гавр”

  • “Лорьян” 1:2 “Труа”

  • “Брест” 2:2 “Тулуза”

  • “Осер” 1:3 “Анже”

  • “Париж” 3:0 “Ницца”

  • “Ренн” 3:2 “Ле-Ман”

  • “Монако” 2:0 “Марсель”

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia