"Қўқон-1912": Чирчиқдаги машғулотлар бошланди
06 окт 2016 08:40
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Чирчиқдаги машғулотлар бошланди
Миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати саралаш турниридаги ўйинлари сабабли, олий лигада қисқа муддатли танаффус юзага келганидан хабарингиз бор.
Шу сабабли қўқонлик футболчиларига 5 октябрь кунига қадар дам берилганди.
Жамоа кеча тушда Чирчиқ шаҳрида тўпланди. Футболчилар “Зером” меҳмонхонасида яшаб, машғулотларда иштирок этишади. Сербиялик футболчи Никола Валентич ушбу танаффусдан фойдаланиб ўз юртига бориб келишга рухсат сўраган ва Чирчиқдаги йиғинга кечроқ қўшилади. Дарко Гожкович эса жамоа билан бирга.
Тайёргарлик жараёнида олий лига клублари билан назорат-синов ўйинлари ўтказиш ҳам режага киритилган. Биз бу ҳақида қўшимча маьлумот етказамиз.
Жамоамиз навбатдаги турни 14 октябрь куни Тошкент шаҳрида “Локомотивга” қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар