"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди
20 фев 20:22
Янгиликлар
"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди
"Қўқон-1912" трансфер ойнасининг сўнгги кунида Алпер Ўздемир ва Муҳаммадзиё Адҳамжонов билан шартнома имзолади.
"Янги мавсум олдидан жамоамиз нафақат таржибали футболчилар, балки ёш ва иқтидорли футболчилар билан ҳам шартномалар имзоламоқда. Туркиянинг "Бешиктош" футбол академияси тарбияланувчиси ва ўтган мавсум "Сивасспор" ёшлар сафида ҳаракат қилган Алпер Ўздемир ва 2025 йилги мавсумда "Нефтчи" билан Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Муҳаммадзиё Адҳамжонов билан шартнома имзоладик.
Маълумот учун, Ўздемир 2005 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Марказий ҳимоя ва таянч ярим ҳимояда ҳаракат қила олади. Муҳаммадзиё эса 2004 йилда Фарғона вилоятида туғилган ва у ҳимоянинг исталган қисмида ҳаракат қилади.
Ҳар икки янги футболчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар