"Қизилқум": Легионерларимиз Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнайди
02 июн 2016 09:35
Янгиликлар
"Қизилқум": Легионерларимиз Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнайди
Режага кўра, навоийликлар таркибида ўйнаётган грузиялик ҳимоячи Георгий Квесиешвили, украиналик ярим ҳимоячи Андрей Деркач ва ҳужумчи Вячеслав Шевченколар Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши бўладиган ўртоқлик учрашувида ички чемпионатимизда тўп сураётган легионерлардан таркиб топган терма жамоа сафига қўшилишади. “Қизилқум” жамоаси легионерлари 1 июнь куни пойтахтимизга етиб келдилар.
— Бизни олдинда қизиқарли ўйин кутмоқда, — дейди украиналик ярим ҳимоячи Андрей Деркач. — Бу баҳс мухлислар учун ҳам қизиқарли бўлса ажабмас. Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ўйинчилар ва кучли таркибга эга. Аммо клубларда ўйнаётган легионерлар ҳам ўзларининг чиройли ўйинларини намойиш этишади, деган умиддаман.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва легионерлар терма жамоалари учрашуви 2 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 18.00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар