UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  3 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  8 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  1 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  3 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  3 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  3 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  14 18:51Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади  1 18:20Мундиал тарихи. Қуръа ташлаган 5 ёшли болакай, иримчи дарвозабон ва ялангоёқ тўпурар, шортиги тушиб кетган Меацца ҳамда пойабзал қутисида сақланган кубок ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:55Кварацхелия — Грузияда бешинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси  4 17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  15 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  1 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  22 15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  3

Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз" Янгиликлар

Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"

"Атлетик" ҳужумчиси Иньяки Уильямс Испания Суперкубогининг Саудия Арабистонида ўтказилишини қаттиқ танқид қилди.

"Мен буни кўп марта айтганман ва бу масала бўйича фикримни очиқ билдиришдан чўчимайман. Саудия Арабистонида ўйнаш, енгил айтганда, жуда ёқимсиз деб ҳисоблайман. Миллий мусобақаларнинг бошқа мамлакатга кўчирилиши мухлислар учун муаммолар келтириб чиқаради, айниқса саёҳатларни уюштиришда. Бизнинг кўплаб мухлисларимиз бор ва биз сафарда ўйнаётгандек ҳис қиламиз. Агар мусобақа ўз юртимизда ўтказилганда, "Атлетик"нинг қанчадан-қанча мухлислари бизни қўллаб-қувватлашга келишини яхши биламиз.

Бир неча кундан сўнг мен ота бўламан, хотиним ва ўғлимни қолдириб кетиш менга жуда оғир, аммо бу менинг бурчим. Мен клубнинг ихтиёридаман ва Суперкубокда қўлимдан келганча ҳаракат қиламан," - деди Уильямс.

Испания Суперкубоги 7-11 январь кунлари бўлиб ўтади. 2020 йилдан бери мусобақа Саудия Арабистонида ўтказилиб келинмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
30 дек 21:57:26
Barcelona Champion
Тогри бир ёкимсиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика