UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  2 19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  31 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  9 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  1 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  2 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1

Қирғизистон дарвозабони: "Ҳали имкониятларимиз етарли, Ўзбекистон эса турнир фаворити" Янгиликлар

Қирғизистон дарвозабони: "Ҳали имкониятларимиз етарли, Ўзбекистон эса турнир фаворити"

Қирғизистон футзал терма жамоаси дарвозабони Кирилл Ермолов Ливанга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"2:0 га ютиб тургандик. Кейин нимадир бўлди. Иккинчи бўлимда ўйин ўзгариб кетди ва рақиб олдинга ўтиб олди. Кераксиз жойда хатолар қилдик. Умуман олганда эса ўйин тенг бўлди", дея сўз бошлади Кирилл Ермолов.

-Қирғизистон ушбу ўйинда икки очко йўқотдими ёки бир очко ишлаб олдими?


-Шаҳсан менинг фикримча, бир очко ишладик деб ўйлайман. Гарчи, биринчи бўлимда тўлиқ устунлик қилган бўлсакда.

-Қирғизистон терма жамоасининг имкониятлари...

-Ҳали имкониятларимиз етарли деб ўйлайман. Бугунги хатолардан хулоса чиқарган ҳолда кейинги иккита ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

-Сизнинг фикрингизча гуруҳ фаворити...

-Шубҳасиз, мезбон терма жамоа Ўзбекистон. Умуман, терма жамоанинг чемпионлик учун ҳам имкониятлари етарли. Терма жамоангизнинг ўйинларини ўтган йилдан бери кузатамиз. Катта ишлар қилинди бу борада. Ўзбекистон камида ярим финалда ўйнайди.

-Ташкилий ишлар борасида қандай фикрдасиз?

-Мамлакат учинчи марта ушбу турнирга мезбонлик қилмоқда. Барчаси аъло даражада. 10 баллик системада 10+ қўйган бўлардим.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика