UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  14 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0

Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак" Янгиликлар

Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"

Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнолд Яқин Шарқдаги нотинч вазият туфайли ФИФАга мурожаат қилиб, Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги ўтиш ўйинини бошқа муддатга кўчиришни сўради.

Эрон ва АҚШ ўртасидаги можаролар жамоанинг ушбу муҳим ўйиндаги иштирокини хавф остида қолдирмоқда.

Тарихий имконият хавф остида:

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Мексикада Ироқ терма жамоаси Суринам ва Боливия ўртасидаги плей-офф ғолибига қарши майдонга тушиши белгиланган. Бу баҳс ироқликларнинг 1986 йилдан бери илк бор мундиалга йўл олиш тақдирини ҳал қилади.

Мураббийнинг таклифи қандай?

Арнолд ўз интервьюсида вазият қанчалик жиддий эканини ва ФИФАдан қандай ёрдам кутаётганини тушунтириб берди:

"Илтимос, бу ўйин борасида бизга ёрдам беринг, чунки ҳозир футболчиларимизни Ироқдан олиб чиқиб кетиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз. Менимча, агар ФИФА ўйинни қолдирса, бу бизга яхшилаб тайёргарлик кўриш учун вақт беради. Майли, Боливия шу ойда Суринам билан ўйнасин, Жаҳон чемпионатидан бир ҳафта олдин эса биз АҚШда ғолибга қарши майдонга тушамиз – ўша ўйин ғолиби турнирда қолади, мағлуб эса уйга қайтади.

Шунингдек, бу ФИФАга Эрон нима қилишини ҳал қилиб олиши учун ҳам кўпроқ вақт беради. Агар Эрон мусобақада иштирок этишдан бош тортса, биз тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўл оламиз. Бу эса саралашда биз мағлуб этган БАА терма жамоасига Боливия ёки Суринамга қарши ўйинга тайёргарлик кўриш имкониятини яратади", — деди Арнолд.

Халқаро футбол ташкилоти ҳозирча мураббийнинг бу илтимосига расмий жавоб қайтармади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
10 мар 05:18:26
Baxtiyor Nazarov
Agar ko'p jamoalar jch ni boykot qilsayam mayli, bu qiyin bo'lsa ham.
+2   
10 мар 05:16:28
Baxtiyor Nazarov
Eron qatnashsin, Faqat Kanada yoki Meksikada o'ynatsin. Iroqqa ozgina vaqt bersin to'g'ri aytibdi.
+1   
10 мар 05:18:48
Qiziqarli G'aroib
otahoni galarini inobatga olish kerak
   
10 мар 09:05:16
Shuxratcik Fcb
Eron qatnashmasa Iroq borishi kk
   
10 мар 05:05:06
Abdusalom Mirzayev
Қария тўғри таклиф берипти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика