Жавоҳир Рўзиев: "Чиройли футбол кўрсатмаган бўлсак-да, бу ерга очко учун келгандик"
06 мар 01:33
Янгиликлар
Жавоҳир Рўзиев: "Чиройли футбол кўрсатмаган бўлсак-да, бу ерга очко учун келгандик"
- Ўйин яхши бўлди. Жамоадошларимга раҳмат айтаман. Улар охиригача курашишди. Тўғри, чиройли футбол кўрсатмаган бўлсак-да, бу ерга очко учун келгандик. Охиригача курашгани учун жамоадошларимга раҳмат айтаман.
- "Навбаҳор" ҳам "Бухоро" каби биринчи турда стандартлар эвазига ғалабага эришганди. Рақибни ўрганишда нималарга кўпроқ аҳамият берилди?
- Рақибнинг ўйинини кўрдик. Улар ҳам биринчи турда чиройли ўйин кўрсатмади, натижа учун ўйнади. Бугун майдонда жанг бўлишини билардик. Асосан шунга эътибор қилдик. Йигитлар охиригача курашди. Шу сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман.

- Мавсум бошида "Бухоро" атрофида ҳомий бўйича гап-сўзлар бўлди. Бу жамоага қанчалик таъсир ўтказмоқда?
- Шу гаплардан кейин барча мухлислар "Бухоро" яхши натижа кўрсата олмайди, деб ўйламоқда. Йигитлар буни ўйлагани йўқ. Барчамизга натижа муҳим. Биз бу ҳолатларни ўйламай, бир куч бўлиб, майдонда фақатгина футболни ўйлаяпмиз.
- Кейинги ўйинда жамоа "Хоразм"га қарши ўйнайди. Ўтган йили "Бухоро" ушбу рақибдан аламли мағлубият қабул қилиб олганди. Бу жамоага икки карра куч берадими?
- Биз ҳамма ўйинда ғалаба учун тушишга ҳаракат қиляпмиз. Бу мавсум олдидан мақсадлар катта қўйилган. Насиб бўлса, "Хоразм" билан ўйинда ҳам мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар