UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  0 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  8 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  5 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  5 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  11 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  22

"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига Янгиликлар

"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига

Ўзбекистон Суперкубогига қизиқиш ҳар йилгиданда юқори.

Сабаби шуки, бунда азалий рақиблар қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўртасидаги тўқнашув олдидан эса сўзни Суперлига клублари матбуот котибларига берамиз. 

Шуҳратбек Жўраев ("Андижон" матбуот котиби) - Бу йилги Ўзбекистон Суперкубоги жуда қизиқарли ва томошабоп тарзда ўтишига шубҳа йўқ. "Нефтчи" ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларга азалдан ҳеч ким бефарқ бўлмаган. Бу сафар эса ўртага соврин тикилган ва бу ўйин даражасини икки карра оширади. "Нефтчи"нинг чемпионатнинг дастлабки учта ўйинида ҳам ғалаба қозонгани, "Пахтакор"ни эса ўтган турда мағлубиятга учрагани ва қолаверса, Супереубокни Фарғонага қўшни бўлган Андижонда ўтиши фонида "Нефтчи"нинг имкониятлари бироз баландроқдек баҳоланмоқда. Бундан ташқари, стадионда фарғоналик мухлислар "Пахтакор" фанатларига қараганда сезиларли даражада кўпчиликни ташкил қилиши аниқ. Бироқ унутмаслик керакки, "Пахтакор" ҳам ўз номи билан "Пахтакор". Ўйлашимча, иккала жамоа очиқ ва ҳужумкор ўйин кўрсатади, шунга яраша голларга бой ўйин бўлишини кутяпман. Кучлиги ютади!

Азиз Нурий ("Насаф", "Қизилқум" собиқ матбуот котиби) - Суперкубок ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳар икки жамоа ҳам совринлар музейига яна бир кубокни қўшишни истайди. Шунинг учун қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлиши аниқ. Тахминимча, бугун "Нефтчи" ғалабани ўзиники қилади. Чунки жамоа чемпионатдаги учта ўйинни ҳам жуда яхши ўтказди ва яхши формада кўринмоқда. Қолаверса, ўйин водийда бўлаётгани ҳам "Нефтчи" учун устунлик бўлиши мумкин. Мухлислар кўпчиликни ташкил қилади ва жамоа ўзини худди уйида ўйнаётгандек ҳис қилади.

Албатта, "Пахтакор" ҳам осонликча таслим бўладиган жамоа эмас. Уларга ҳам соврин жуда керак. Шундай бўлса-да, тахминим — 2:1, фарғоналиклар ғалабаси.

Сардор Нуров ("Насаф" матбуот котиби) - Жамоаларнинг чемпионатдаги ўйинидан келиб чиқиб айтганда "Нефтчи" фаворит. Лекин Суперкубок 1 ўйиндан иборат. Бундай беллашувларда ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. Имкониятлар 51/49.

Фурқатбек Нишонов ("Бунёдкор" матбуот котиби) - Ҳар қандай жамоа бир учрашувдан иборат тўқнашувга тайёргарлик кўра олади. У Биринчи лига ёки ҳатто Про лига жамоаси бўлсин, ёки Суперлиганинг охирги ўриндаги клуби бўлсин — бунинг фарқи йўқ. Ўтган йилги Ўзбекистон Кубоги финалида "Бухоро" жамоасини мисол қилиш мумкин.

Ҳозирги ҳолатда Суперлигада "Нефтчи" пешқадам. Бироқ гап фақат тайёргарликда эмас, "Пахтакор"нинг даражасида ҳам. Доим айтганман: "Пахтакор" мавсумни омадсиз бошласа ҳам, барибир чемпионлик учун курашади. Якунда бу кўп бор исботланган. Қолаверса, академиядан бошлаб шаклланган тизимда "Пахтакор" деган тушунча бор. Боз устига, ҳозирги бош мураббийи учун бу босқичлар оддий ҳолат, чунки у бундай синовлардан ўтиб келган. Шунинг учун "Пахтакор"нинг ўтган турда ютқазгани ёки "Нефтчи"нинг пешқадамлиги ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Менимча, имкониятлар — 50/50. Ҳозирча икки томондан бирини устун қўйиш қийин.

Агар ўтган йилги "Нефтчи" бўлганида, эҳтимол, "Пахтакор"нинг 1–2 фоиз устунлигини айтардим. Аммо бу йилги "Нефтчи"да футболчилар бирга ўйнаётган илк мавсум эмас. Таркиб янада шаклланди ва жамоа анча қўрқинчли кўринишга келди.

Бош мураббий ёш, интилувчан, ҳаракатчан ва ҳужумкор футболни ёқтиради. Шунинг учун жамоалар эҳтиёткор эмас, балки очиқ ўйин кўрсатишини истардим. Барибир қайсидир жамоа ютқазади. Фақат ютқазишдан қўрқиб, ёпиқ ўйин орқали, хато қилишдан қўрқиб мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани. Ахир футбол мухлислар учун ўйналади.


Маълумот учун, учрашув бугун 19:30 да "Бобур Арена"да старт олади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

+5   
15 мар 12:59:15
Xojakbar Xaitov
Исмоиловни хакийкий ишини курамиз бугун Зеро хозир уни чизмаларини курганимиз йук Хозир тажрибали уйинчиларни хисобига галабалар бувотти
+2   
15 мар 12:49:08
Абдугаффор . N
Нефтчига омад! Чиройли хужумкор у́йин ва 3-0 галаба кутиб коламиз!
+1   
15 мар 13:28:04
uzb
Финаллар купинча зерикалироқ утади,хар 2 жамоа биринчи новбатда гол утказиб қуймаслик учун эхтиёткорлини ёқиб олиб уйнаса керак,голлар хам куп булмайди,узоғги билан 1та ёки 2та гол курсак керак,шахсий фекримча нефчи яққол фоворит,нефчини хужим чизиғида кучли ижрочилар жамланишган,пахтакорни химоясида мумамолар куп,лекин чемпионатда нефчи 3та кучсиз жамоани ютишган булсада уйинлари ута кучли эмасдек,бошқалардан ажралиб турган тамони куринмади,оддий уйин,юқорида такидлаганимдек индивидиал махоратли футболчилар эвазига нефчи 3 та уйини узини фойдасига хал қилиб кетди
   
15 мар 12:44:28
HALIM ARISTOCRAT
Natija qoladi chiroyli o'yindan ma'no yo'q 10 yildan keyin sovrinni chiroyli xujum qilib yutqazgan deb hech kim eslamaydi. Kuchlisi kim bo'lsa o'sha yutsin
   
15 мар 12:23:20
Xojakbar Xaitov
Пахтакор ютсаям ютгазсаям негативчиларни гапи таййор Пахтакор ютса Хакамлар йордам килди Нефтчи ютса халол ютди Яхшиям бу негативчиларни хакам тогалари бор
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика