Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"
13 мар 10:13
Янгиликлар
Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"
"Сўғдиёна" жамоаси Суперлига 3-турида ОКМК билан куч синашди (2:2).
Ўйиндан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамонов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қийин ўйин бўлишини билар эдик. Бизга уч очко сув ва ҳаводек зарур бўлиб турганди. Охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолганимизни ҳисобга олсак, дурангдан қониқдик.
1-0 ҳисобини сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Лекин бунинг уддасидан чиққанимиз йўқ. 1-2 дан сўнг жавоб қайтаришга ҳаракат қилдик. 3 та ўйинда 1 очко сигнал. Лекин бу - футбол. Кейинги турларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Стартдаги муваффақиятсизлик таркибимиздаги жароҳатлар билан боғлиқ. Кейинги ўйинда тўлиқ таркибда бўламиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши кечади", — дейди Жавоҳир Қаҳрамонов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар