Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
12 мар 22:00
Янгиликлар
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Суперлига. 3-тур
"Динамо" – "Насаф" 1:1
Голлар: 44 - Анвар Ҳожимирзаев, 90+2 - Шароф Муҳитдинов
Самарқанд. "Динамо" стадиони. 20:00
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Йўлдошев, Сардор Умрзоқов
Захира ҳаками: Маъмуржон Илҳомов
VAR: Ғайрат Жўраев
AVAR: Максим Нехочин
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
Комиссар: Диёр Хотамқулов
"Динамо": 1.Эдем Неманов, 5.Маҳамаду Дембеле (19.Мауро Бразил, 75'), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Санжар Қодирқулов (17.Салим Мустафоев, 46'), 8.Азизбек Амонов, 10.Анвар Ҳожимирзаев (99.Улуғбек Ҳошимов, 82'), 15.Расул Йўлдошев (97.Тил Мавретич, 78'), 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов, 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 44.Кингсли Сарфо (16.Драмане Салоу, 46').
Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 4.Нурилло Тўхтасинов, 11.Хислат Халилов, 91.Бектемир Абдуманнонов.
"Насаф": 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов (22.Диёр Абдуназаров, 46'), 5.Ғолиб Ғайбуллаев (32.Қувонч Хушвақтов, 61'), 6.Сардор Баҳромов (27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 79'), 7.Аденис Шала, 8.Зафармурод Абдирахматов (33.Баҳодир Халилов, 89'), 10.Бобир Абдихолиқов (80.Даврон Усмонов, 79'), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Мурод Раҳматов, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 21.Самандар Муратбаев, 4.Акрамжон Комилов, 20.Юсуф Отубанжо, 99.Кингсли Сокари.
Огоҳлантиришлар: 13 - Азизбек Амонов, 18 - Жаҳонгир Абдусаломов, 33 - Ойбек Рустамов, 90 - Эдем Неманов
90+7. Ўйин якунланди.
90+4. Ҳаммаси жойида, ҳисоб 1:1.
90+3. Гол бўлган вазиятни ВАР ўрганиб чиқмоқда.
"Насаф" ярим ҳимоячисининг чап оёқда кучли тарзда берган зарбаси аниқ бўлди!
90+2. ГОЛ! Шароф Муҳитдинов ҳисобни тенглаштирди!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
87. Шаланинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Неманов қайтарди.
81. "Насаф"да муаммолар бордек. Жамоанинг ҳужумларида маъно кўринмаяпти.
73. Сардорбек Баҳромовнинг зарбаси Неманов қайтарди.
68. Яхши узатма бўлди Хожимирзаевга, аммо тўпни Неъматов ушлаб олди. Сал қолса кечаги Браим Диаснинг пасидан бўлиб кетарди)

64. Ўйин темпи бироз тушди. Охирги 10 дақиқада айтарли вазият кўрмадик.
60. Ғолиб Ғайбуллаев жароҳат олиб, ўйиннинг қолган қисмини захирадан кузатиши маълум бўлди.
54. Абдусаломовдан зарба, бироқ кучсиз бўлди.
50. "Насаф" ҳужумда, аммо хавфли тус олмади.
46. Бўлимни қаршиликлар бир, самарқандликлар икки ўзгариш билан бошлади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+4. Биринчи бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.


Фирдавс Абдураҳмонов "Насаф"нинг бир нечта ҳимоячисини алдаб ўтиб жарима майдончасига кирди, тўпни Хожимирзаевга узатди, Анварнинг зарбаси эса голга айланди.


44. ГОЛ! Анваржон Хожимирзаев ҳисобни очди!
41. Хожимирзаевнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ бўлди.

37. Яхши имконият бўлди "Динамо"да. Тўп дарвозага кириб кетаётганда қаршиликлар вакили қайтариб юборди.
32. "Насаф" ҳужумда фаол, бироқ ҳозирча улардан наф чиқмаяпти. Майдон эгалари эса кўп ҳолларда қарши ҳужумда ўйнамоқда.

24. Зўр зарба Хожимирзаевдан! Қулай нуқтага чиқиб дарвоза томон тепди, Неъматовдан ажойиб сейв!
21. Хавфли вазият! Бобир Абдихолиқов ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, Неманов ажойиб тарзда қайтарди!

21. Амонов дарвоза томон зарба берди, тўп рекошетга учраб майдонни тарк этди.
18. Қизил карточка кўрсатилмади, ўйин давом этади.
15. Яна тўқнашув, Рустамовга зарба берилди. ВАР эҳтимолий қизил карточкани кўриб чиқмоқда.
12. Амонов ва Неъматов тўқнашиб кетди, Абдувоҳид жароҳатланган бўлиши мумкин.
10. Бобир Абдихолиқовнинг бош билан берган зарбаси бирозгина ноанқ бўлди.

6. Жумабоев узоқдан зарба берди, Неъматов қайтарди.
1. Ўйин бошланди!




- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлига 3-туридан жой олган "Динамо" – "Насаф" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар
бор эди лекин хакамлар буни хам чиройли килиб тушинтириб беришади
OLG‘A NASAF OXIRIGACHA..