ПСЖ Ренату Санчес учун "Манчестер Юнайтед" билан курашади

Aslanov Jasurbek
4 апр 2016
"Манчестер Юнайтед" "Бенфика" билан лиссабонликларнинг ярим ҳимоячиси Ренату Санчес борасида 50 млн. евролик келишувга эришди, аммо иқтидорли футболчи учун курашга ПСЖ ҳам қўшилди.

18 ёшли ўйинчи мавсумни жуда яхши ўтказяпти ва Португалия чемпионатининг асосий юлдузларидан бири ҳисобланади. Жорий мавсумда у чемпионатнинг 19 учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Сўнгги вақтларда у Португалиянинг катталар терма жамоасига чақирилмоқда.

Агар кутилмаган воқеа юз бермаса, "Бенфика" Санчесни ўзи учун рекорд ҳисобланган маблағга сотиши мумкин. Амалдаги рекорд Аксель Витселга тегишли, Португалия клуби уни 40 млн. евро эвазига "Зенит"га сотган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: A Bola