ПСЖ қишда Асенсиони сотиши мумкин. Хавбек анчадан буён асосий таркибда майдонга тушмаяпти
24 дек 2024 11:10
Янгиликлар
ПСЖ қишда Асенсиони сотиши мумкин. Хавбек анчадан буён асосий таркибда майдонга тушмаяпти
Марко Асенсио ўйин амалиёти камилиги туфайли қишдаёқ ПСЖни тарк этиши мумкин.
Бу ҳақида "Le Parisien" нашри хабар бермоқда.
Сўнгги бор 28 ёшли ярим ҳимоячи 22 ноябрь санасида жамоа асосий таркибида майдонга тушганди, қолган 4 ўйиннинг 3 тасида эса захира ўриндиғида қолиб кетди.
Гонсалу Рамуш жароҳатидан тиклангач, Асенсио асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди.
Лига 1нинг жорий мавсуми 11 учрашувида Асенсио 2 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди. Унинг ПСЖ билан 2026 йил июнь ойигача мўлжалланган шартномаси мавжуд.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар