ПСЖ "Монако"нинг юлдузи билан шартнома шартларини келишиб олди — RMC

7 июл 2026, 19:30
ПСЖ клуби "Монако" вингери Магнес Аклиуш билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди, дея хабар беради RMC Sport журналисти Фабрис Хокинс.

Манбанинг хабарига кўра, томонлар беш йиллик битим борасида келишувга эришган. Эндиликда Париж клуби 24 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича "Монако" билан музокаралар олиб бормоқда.

Аклиуш монегаскликлар клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали франциялик вингернинг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Якунланган мавсумда Аклиуш "Монако" сафинда барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›