

Франция клуби 18 ёшли вингерни 50 млн евродан ортиқроққа баҳоламоқда. Бу ҳақда "L’Equipe"га таяниб "Metro" нашри хабар беради.
Мбайе ПСЖ академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва иккита голли узатма билан ажралиб турди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 30 млн еврони ташкил этади.



