Хвичанинг тизза хочсимон пайлари узилди, Дембеле ва Маркиньосда эса сон мушаклари жароҳати

Aslanov Jasurbek
21 окт 2026, 18:44
"Пари Сен-Жермен" ҳужумкор ярим ҳимоячи Хвича Кварацхелиянинг оғир жароҳат олганини тасдиқлади.

Грузия терма жамоасининг 25 ёшли вингери ва жамоа сардори Маркиньос ЧЛ умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйиннинг (4:2) иккинчи бўлимида жароҳат олишди, вингер Усмон Дембеле эса биринчи бўлимда алмаштирилди.

"Кечаги "Барселона"га қарши ўйинда ўнг тиззасининг олд хочсимон пайи узилган Хвича Кварацхелия яқин кунларда операция қилинади.

Чап сонидан жароҳат олган Усмон Дембеле яқин ҳафталарда даволаниш курсини ўтайди.

Ўнг сонидан жароҳат олган Маркиньос яқин ҳафталарда даволаниш курсини ўтайди", — деб хабар берди ПСЖ.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: psg.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›