

Париж жамоаси "Барселона" юлдузи Ламин Ямал билан шартнома имзолашни режа қилган. Шайхлар футболчини қўлга киритиш учун яна бир бор дунё трансфер рекордини янгилашга тайёр. Улар испаниялик футболчига "Барселона"га 230 миллион евродан кўпроқ пул беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги трансфер рекорди ҳам ПСЖГа тегишли. Улар 2017 йилда "Барселона"дан Неймарни 222 миллион еврога сотиб олганди.



