

Парижликлар спорт директори Луис Кампуш футболчилар вакиллари билан учрашув ўтказди. Қайд этилишича, ПСЖ барча асосий ўйинчиларни сақлаб қолиш ниятида, бироқ таркибни кучайтиришдан манфаатдор.
Жорий мавсумда 24 ёшли Мартинелли барча мусобақаларда 46 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
19 ёшли Диоманде 32 учрашувда 13 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган. Унинг қиймати 75 миллионга баҳоланмоқда.



