UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  4 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  178 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - АГМК. "Қизилқум" йўқотган очкога ким эга чиқади? Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - АГМК. "Қизилқум" йўқотган очкога ким эга чиқади?

Теглар :  СўғдиёнаАГМК
Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-турида "Сўғдиёна" Жиззахда АГМКни қабул қилади.

Турнир жадвали нуқтаи назаридан олиб қаралганда мазкур турнинг яна бир марказий ўйини. Тўғри, кўпчиликнинг эътибори Тошкентдаги "Пахтакор" - "Насаф" баҳсига қаратилиши турган гап. Бироқ Жиззахдаги қарама-қаршилик ҳам кузатишга арзийди. Қуйида шу ҳақида гап боради. 



АГМК УЧУН ЖИЗЗАХ "ҚЎРҚИНЧИЛИ" ТУШ

Ўзаро ўйинларга назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар шу кунгача Жиззахда Суперлига доирасида 13 бор тўқнаш келишган. Уйдаги учрашувларда мутлоқ устунлик "Сўғдиёна" томонида. 7та ғалаба, АГМК ўз тарихида фақат бир маротаба ортга ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлган. 5та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашганини таъкидлаш мумкин. 


АГМКнинг "Сўғдиёна" майдонидаги ягона ғалабаси 

11.08.2018. Суперлига 21-тур

"Сўғдиёна" - АГМК 1:3

Голлар: Никола Милинкович 77 - Зоҳир Пиримов 30, Музаффар Музаффаров 51, Жасур Ҳасанов 65

Кейинги 4та ўйиннинг 3тасида олмалиқликлар гол ҳам ура олишмаган 

04.11.2018. "Сўғдиёна" - АГМК 1:0  

27.08.2019. "Сўғдиёна" - АГМК 1:0

07.03.2020. "Сўғдиёна" - АГМК 1:1

31.07.2021. "Сўғдиёна" - АГМК 0:0 


ТУРНИР ЖАДВАЛИДАГИ РАҚОБАТ ЁХУД УЛАР СОВРИНЛИ ЎРИНЛАР УЧУН КУРАШДАН ЧИҚДИМИ?


Юқорида айтганимиздек, бугун турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган жамоалар учрашишади. Айни пайтда АГМК 29 очко билан 6-ўрин, "Сўғдиёна" 32 очко билан 5-ўринда кетмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари бу ўйиндаги ғалаба орқали "Сўғдиёна"га етиб олишлари ва совринли ўринлар учун курашга қайтишлари мумкин. Ўз ўрнида 3та фронтда кураш олиб бораётган "Сўғдиёна"да ҳам ҳали умид йўқолмаган. Ўз уйларидаги 3 очко тўртинчи ўринга чиқиб олишларига замин яратади. Ўз-ўзидан кўп нарса "Навбаҳор" ва "Қизилқум" жамоаларига ҳам боғлиқ. Улар очко йўқотган тақдирда пастдаги икки жамоада қулай вазият юзага келиш эҳтимоли катта бўларди. Амалда кеча навоийликлар ўз майдонларида "Металлург"га енгилишди. Бу эса АГМК ва "Сўғдиёна"га анча қўл келиши кундек равшан. 


СЎНГГИ ЎЙИНЛАРДА СИНАЛАЁТГАН "СЎҒДИЁНА" 


Балки чарчоқ аломати ёки тиғиз тақвим сабаблидир, "Сўғдиёна" Суперлиганинг сўнгги 5та учрашувидан 4тасида енгилди. "Динамо"ни мағлуб этган жамоа, "Навбаҳор" ва "Нефтчи" билан нурсиз дуранг қайд этди, "Олимпик" ва "Металлург"га мағлубиятга учради. Совринли ўринлар учун курашаётган клуб учун олдиндаги 2та турнинг муҳимлилик даражаси ўта юқори. Рақиблар АГМК ва "Насаф". Худди шундай, АГМКда ҳам, рақиблар "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" яъни турнир жадвалидаги рақобатчиларга қарши. 



ЙЎҚОТИШЛАР 

Шаҳбоз Жўрабеков, Даниел Насриддинов, Искандар Шойқулов бугун "Сўғдиёна"га ёрдам бера олмайди. АГМКдан эса Муроджон Тошматов жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборади. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика