

"Жаҳон чемпионатидан олдин ҳам у яхши ҳолатда эди. Хатто захира ўриндиғида ўтирган ҳолатида ҳам бор эътиборини ўйинга қаратаётганди. Унинг сифатларини яхши биламиз, у буни Қатарда яхши кўрсата олди.
Яна кўп нарсаларни гапириш мумкин, бироқ "Челси"да кўплаб чемпионлар ўйнайди ва улар доимо майдонга тушишга тайёр туришади. Шу сабабли у ҳам сабр қилиб, ўз имкониятини кутаётганига ишончим комил", - деди Поттер.
Эслатиб ўтамиз, Зиеш 2020 йил ёзида "Аякс"дан 40 млн евро эвазига трансфер қилинганди. Шу давр мобайнида у жамоа таркибида 92 ўйинда 14 гол ва 10 ассист қайд этди.



