UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  3 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  1 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  1 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   1 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  34 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  42 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  6 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  452 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  17 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2

"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди? Янгиликлар

"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?

Бугун, 9 февраль куни "Насаф" клуби ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 7-тури доирасида Ироқнинг "Ал Шорта" жамоаси билан куч синашади.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.

"Ал Шорта" жамоаси 94 йиллик тарихга эга. Клуб 1932 йили Бағдод шаҳридаги полиция мактаби директори Мудҳафар Аҳмад томонидан ташкил этилган. 

Жамоага мухлислар томонидан "Police team" (полиция жамоаси) деган ном берилган.

"Ал Шорта" ўз уй учрашувларини Бағдод шаҳридаги "Ал Шорта" стадионида ўтказади. Ушбу майдон ўз бағрига 10 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

Жамоа Ироқ чемпионатининг 8 карра ғолиби, Ироқ Суперкубогининг 2 карра соҳиби ва 1 карра федерация кубоги эгаси ҳисобланади.

"Ал Шорта" шу вақтга қадар Элит Чемпионлар Лигаси (собиқ Осиё чемпионлар лигаси) мусобақасида жами 34 та ўйин ўтказган. 3 та ўйинда ғалаба қозонган, 23 та ўйин бағдодликларнинг мағлубияти билан якунланган. 8 та баҳсда эса дуранг натижа қайд этилган.

Жамоани айни пайтда 52 ёшли мисрлик мутахассис Моамен Солиман бошқармоқда. Бу мутахассис ўз вақтида "Замалак", "Ал Қува Ал Жовия", "Ал Иттиҳод" Триполи каби клубларида фаолият олиб борган. Шуниндек, қисқа вақт Мисрнинг 17 ёшгача бўлган терма жамоасида ишлади.

Унинг бошқарувида "Замалак" клуби 2016 йил Миср кубогини қўлга киритди. "Ал Шорта" жамоаси эса 3 карра Ироқ Юлдузлар лигасида тенгсиз бўлди. Шунингдек, жамоа 1 мартадан Ироқ Суперкубоги ва Федерация кубогида зафар қучди.

Жамоа таркибида айни вақт Ҳусайн Али, Манаф Юсуф, Аҳмад Яҳё, Мустафо Садун, Аҳмад Басил каби Ироқ миллий терма жамоаси футболчилар тўп тепмоқда. Шунингдек, Мутез Заддем, Маҳмуд Ал Мавас, Були Самбу, Леонел Атеба, Абдул Мажид Мумуни, Доминик Менди каби маҳоратли легионер футболчилар ҳам айни вақтда ушбу жамоада фаолият олиб бормоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" – "Ал Шорта" ўйини Фарғона шаҳрида жойлашган "Истиқлол" стадионида соат 18:45 да старт олади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
09 фев 17:32:46
Жахонгир-9
Манимча Водий да стадион яхши ахволда.Колганлари саргайиб колган.Ёки Араблардан уялишгандир- стадионларни яхши эмаслигидан.
   
09 фев 15:02:32
Azizbek Rustamovich
Sodiq Nazarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекистонда стадион кўп Қаршига яқин Термиз Самарқанд Бухоро Навои стадионлари ёки Тошкентда янги стадион бор, балки ҳалқаро ўйинларга тайёргарлик учун ҳам Истиқлол стадиони рози бўлгандир ташаббус Нефтчи стадиони раҳбариятидан чиққан бўлиши ҳам мумкин
Bo‘lishi mumkin.
   
09 фев 14:58:12
Sodiq Nazarov
Azizbek Rustamovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bizda futbol kattalar uchun? Farg‘onani kattalariga Nasafni nima qizig‘i bor. Balki poytaxt stadionlari tayyor emasdir. Umuman, Bunyodkor stadioni chimida doim muammo bo‘lgan. Menimcha Istiqloldan boshqa stadionlar tayyormas. Dinamoda ham o‘tkazish mumkin edi tayyor bo‘lsa. Muxlislari vodiyliklardn kam emas. Lekin menimcha xech biri tayyor emas
Ўзбекистонда стадион кўп Қаршига яқин Термиз Самарқанд Бухоро Навои стадионлари ёки Тошкентда янги стадион бор, балки ҳалқаро ўйинларга тайёргарлик учун ҳам Истиқлол стадиони рози бўлгандир ташаббус Нефтчи стадиони раҳбариятидан чиққан бўлиши ҳам мумкин
   
09 фев 14:23:26
Alijon Baxronov
БАРСАлон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қизиқ!!! Қарши клуби Фарғонада ўйнайди. Тушунамиз Насафни стадиони яхши холатда эмасдир. Нега ўйин Миллий (Бунёдкор) стадионида эмас, умуман вохага қарама-қарши водий томонда... Фарғонада ажойиб қўллаб-қувватланиш бўлишига шак-шубха йўқ!!! Аммо пойтахтда Насаф мухлислари водийдагидан кўпроқ бўлишига ишончим комил эди... Бизда футбол мухлислар учун эмас!!! Бизда футбол катталар учун...
Фақат шу стадион талабга жавоб беради.
Фақат негатив ёзаверманглар
   
09 фев 14:13:20
Azizbek Rustamovich
БАРСАлон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қизиқ!!! Қарши клуби Фарғонада ўйнайди. Тушунамиз Насафни стадиони яхши холатда эмасдир. Нега ўйин Миллий (Бунёдкор) стадионида эмас, умуман вохага қарама-қарши водий томонда... Фарғонада ажойиб қўллаб-қувватланиш бўлишига шак-шубха йўқ!!! Аммо пойтахтда Насаф мухлислари водийдагидан кўпроқ бўлишига ишончим комил эди... Бизда футбол мухлислар учун эмас!!! Бизда футбол катталар учун...
Bizda futbol kattalar uchun? Farg‘onani kattalariga Nasafni nima qizig‘i bor. Balki poytaxt stadionlari tayyor emasdir. Umuman, Bunyodkor stadioni chimida doim muammo bo‘lgan. Menimcha Istiqloldan boshqa stadionlar tayyormas. Dinamoda ham o‘tkazish mumkin edi tayyor bo‘lsa. Muxlislari vodiyliklardn kam emas. Lekin menimcha xech biri tayyor emas
   
09 фев 13:57:11
Habibullo Otamirzayev
БАРСАлон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қизиқ!!! Қарши клуби Фарғонада ўйнайди. Тушунамиз Насафни стадиони яхши холатда эмасдир. Нега ўйин Миллий (Бунёдкор) стадионида эмас, умуман вохага қарама-қарши водий томонда... Фарғонада ажойиб қўллаб-қувватланиш бўлишига шак-шубха йўқ!!! Аммо пойтахтда Насаф мухлислари водийдагидан кўпроқ бўлишига ишончим комил эди... Бизда футбол мухлислар учун эмас!!! Бизда футбол катталар учун...
Demak Siz aytgan stadionlar ham yaxshi holatdamasdur. Shunga Istiqlol stadioni tanlangandir?
   
09 фев 13:25:26
БАРСАлон
Қизиқ!!! Қарши клуби Фарғонада ўйнайди. Тушунамиз Насафни стадиони яхши холатда эмасдир. Нега ўйин Миллий (Бунёдкор) стадионида эмас, умуман вохага қарама-қарши водий томонда... Фарғонада ажойиб қўллаб-қувватланиш бўлишига шак-шубха йўқ!!! Аммо пойтахтда Насаф мухлислари водийдагидан кўпроқ бўлишига ишончим комил эди...
Бизда футбол мухлислар учун эмас!!! Бизда футбол катталар учун...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика