

Погбанинг фикрича, "Манчестер Юнайтед"даги муваффақиятсизликлар португалиялик юлдузнинг шахсий ютуқларига соя солмоқда.
"Бруну Фернандеш ҳозирги "Манчестер Юнайтед"дагидан кўра кўпроқ нарсага қодирми? Сизнингча, бошқа жамоада у "Олтин тўп" учун кучли учликка кирмаган бўлармиди?
Менимча, агар уни "Манчестер Сити"га олиб ўтсангиз, унинг статистикаси, ўйин даражаси ва бошқа барча жиҳатларини ҳисобга олсак, у албатта кучли учликда бўларди. Аммо агар жамоанг билан ғалаба қозонмасанг, сени ҳеч ким эсламайди", — деди француз ярим ҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед" сафида энг кўп голли вазиятлар яратадиган футболчилардан бири бўлса-да, клубнинг сўнгги йиллардаги беқарор натижалари унинг нуфузли индивидуал совринлар учун курашишига йўл қўймаяпти. Погба эса айнан жамоавий муваффақият индивидуал эътироф учун қанчалик муҳимлигини таъкидламоқда.



