Пике ва Шакира ажрашяптими?
06 окт 2017 10:35
Янгиликлар
Пике ва Шакира ажрашяптими?
Пайшанба куни испан ва Колумбия ОАВда "Барселона" ҳимоячиси Херард Пике ҳамда хонанда Шакира ажрашаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
101greatgoals нашрининг хабар беришича, бу жуфтлик ажрашиш ҳақида ўйлашмоқда. Шакира бир неча кун олдин Барселонадаги уйини тарк этган.
Бундай миш-мишлар июнь ойида, Лионель Месси ҳамда Антонелла Рукуццо ўртасидаги тўйдан сўнг тарқалиб кетган эди. Ҳозирча футболчи ва хонанда бу маълумотни тасдиқлагани йўқ. Аммо ушбу оилага яқин кишилар Пике ва Шакира ажрашиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлашди. Испаниялик ва колумбияликни сўнгги маротаба Месси ва Антонелланинг тўйида бирга кўришган. Бу жуфтликнинг икки фарзанди бор - Милан (4 ёш) ва Саша (2 ёш).

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар