Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 1:1 (матнли трансляция)
20 мар 16:40
Янгиликлар
Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 1:1 (матнли трансляция)
Суперлига
4-тур
"Нефтчи" – "Локомотив" 1:1 (LIVE)
Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 16:00
Гол: Иброҳимҳалил Йўлдошев (Йован Жокич) 11' – Темурхўжа Абдухолиқов пенальти 36'
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов
VAR: Ильгиз Танташев
AVAR: Андрей Цапенко
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Шерзод Ражабов
"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброрбек Исмоилов, 8.Владимир Йовович, 9.Хуршид Ғиёсов, 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Йован Жокич, 32.Зоран Марушич.
Захира: 16.Иброҳим Шокиров, 10.Жамшид Искандеров, 11.Асилбек Жумаев, 14.Далер Тухсанов, 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 18.Стипе Перица, 22.Алишер Одилов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Ратиньо.
"Локомотив": 1.Алексей Козлов, 9.Суҳроб Нуруллоев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Николай Иванов, 15.Александар Шушняр, 17.Сардор Мирзаев, 18.Олександр Кучеренко, 23.Диёр Туропов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 33.Олег Зотеев, 45.Йован Нишич.
Захира: 12.Никита Шевченко, 7.Қувончбек Абраев, 8.Билол Туплиев, 10.Шодиёр Шодибоев, 22.Суннатилла Поёнов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 61.Нурлан Ибраимов, 70.Муҳаммадали Реимов, 99.Муҳриддин Зоиров.
Огоҳлантириш: Муҳсин Убайдуллаев (34).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб тенг — 1:1. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
43. Қандай вазият! Алибоевнинг узун пасидан кейин Исмоилов тўпни эгаллаб, дарвозабонни четлаб ўтди, бироқ якуний зарба анча ноаниқ кетди.
41. Убайдуллаев Абдухолиқов билан бирга-бир қолди ва тўпга ташланиб уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
40. Меҳмонлар мезбонлардан бўш келмаган ҳолда омадини ҳужумдан изламоқда.
36. ГОЛ! Тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов пенальтини голга айлантирди — 1:1!
34. Пенальти! Убайдуллаев Кучеренкога нисбатан қоидани бузгани учун пенальти белгиланди ва айбдорга сариқ карточка берилди.
31. Ууух! Йўлдошевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Эргашев бартараф этди! Қойилмақом сэйв!
28. Нуруллоевнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини "Нефтчи" аъзолари узоқлаштиришди.
24. Зотеевнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин якунда Ботирали Эргашев тўпни эгаллаб олди.
20. Ууух! Нуруллоевнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Йўлдошев бош билан дарвозага йўналтирди. Хавфли, аммо ноаниқ.
15. Исмоиловнинг пасидан сўнг Йовович катта тезликда ичкарига кириб борди, бироқ тўп узоқлашиб кетиши оқибатида унга дарвозабон эга чиқди.
11. ГОЛ! Иброҳимҳалил Йўлдошев олис масофадан тўп киритиб, ҳисобни очди — 1:0! Фантастик зарба!
9. Йўлдошев майдон марказида Нишичга нисбатан қоидани бузди.
6. Нуруллоев майдонда ётибди, Ғофуров жарима майдончаси ичида уни йиқитган бўлиши мумкин. VAR вазиятни текширди ва фоль қайд этилмади.
3. Суҳроб Нуруллоев қанотдан ичкарига ёриб киришга уринди, аммо тўпни майдонда сақлаб қола олмади.
1. Ўйин бошланди!
- Беллашув 16:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар