"Барселона" собиқ устози "Атланта" бош мураббийи этиб тайинланди
07 ноя 2025 18:31
Янгиликлар
"Барселона" собиқ устози "Атланта" бош мураббийи этиб тайинланди
MLS клуби "Атланта Юнайтед" Херардо Мартинони бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди.
62 ёшли аргентиналик мутахассис 2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзолади.
Мартино 2017 йилда клубнинг биринчи мураббийи бўлиб ишлаган ва "Атланта"га 2018 йилда MLS Кубогини ютишга ёрдам берган. Бу муваффақият Мартинога 2018 йилда MLS'нинг "Йил мураббийи" мукофотини келтирган.
Мартино 2023 йилдан 2024 йилгача Лионель Мессининг "Интер Майами" жамоасига мураббийлик қилган. Фаолияти давомида у "Барселона", шунингдек, Аргентина, Парагвай ва Мексика терма жамоаларида ишлаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар