UZ

Сўнгги янгиликлар

00:01Франция. "Ланс" — "Лилль" 0:0 (матнли трансляция)  11 00:00Ла Лига. "Реал Мадрид" — "Барселона" 0:0 (матнли трансляция)  58 23:55Эрон чемпионати. "Истиқлол" меҳмонда мағлубиятга учради, Машарипов тўлиқ ўйнади  0 23:46Бундеслига. "Байер" 90-дақиқадаги ўтказиб юборилган гол сабаб "Вердер"ни мағлуб эта олмади  0 23:41Александр Хомяков: "Ўйин анча асабий кечди, аммо якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизга эришдик"  0 22:42"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  49 22:15"Олтин тўп" маросимига "Реал"дан Винисиус, Беллингем, Вальверде, Лунин, Анчелотти ва Перес йўл олади. Мбаппе ва Карвахаль эса...  5 21:46Денис Коростиченко: "Андижонда ўйнаш қийин, "Олимпик" бу ерга келиб, биринчи рақамли бўлиб ўйнайдиган жамоа эмас"  0 21:28Суперлига. "Андижон" — "Олимпик" 1:0  0 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида аутсайдер "Саутгемптон"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  6 20:39РПЛ. ЦСКА ўз уйида ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб эта олмади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  0 20:10Суперлига. "Андижон" иккинчи даврадаги биринчи ғалабасини "Олимпик" устидан қўлга киритди  13 20:06Йўл белгисини ўғирлаган ЧЛ ҳакамлари 2025 йилнинг ярмигача четлатилди  4 19:41"Ал Фейҳа" - "Ал Иттифоқ". Отабек Шукуров асосий таркибда  1 19:35Жамшид Саидов: "Ўйин учун стратегиямиз иш берди"  10

Пике: "МЮда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман" Янгиликлар

Пике: "МЮда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман"

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Ҳар бир йил бошқасидан фарқ қилади. Биз Испания Кубоги финалига чиқдик. Сўнгги вақтларда яхши ўйин ва натижа кўрсатяпмиз деб ўйлайман. "Олд Траффорд"да қийин бўлишини биламиз, бироқ яхши натижага эришишни хоҳлаймиз.

Тўпга эгалик қилсак, рақиб қарши ҳужумларга таянишга мажбур бўлади. МЮда тезкор футболчилар бор: Рашфорд, Лукаку. Инглиз жамоаларининг футболчилари кучли ва бўйи узун бўлади. Гол ўтказиб юбормаслик учун тўпни назорат қилиш керак.

МЮ ҳамда ПСЖ ўртасидаги ўйин видеосини кўрдим. Бу яхши дарс бўлди. Ҳеч қачон МЮни ҳисобдан чиқармаслик лозим. Бошланган ишни якунлаб қўйиш керак. "Юнайтед"да кучли ёш футболчилар етарлича. Жавоб учрашувининг охирида содир бўлган пенальти - ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигининг ёрқин мисоли. МЮ қанчалик хавфли эканлигидан хабардормиз.

Ушбу баҳс мен учун ўзгача аҳамиятга эга бўлади. Мен бу ерда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман. Нафақат майдонда, балки ҳаётда ҳам. 17 дан 21 ёшимгача профессионал футболчи бўлиш учун бу ерда тажриба тўплаганман.

Яхши ва ёмон дамлар бўлган. Бир ўзим яшаганман. Каталонияга умуман бошқа инсон бўлиб қайтган эдим.

Уле-Гуннар Сульшерни ажойиб жамоадош сифатида эслаб қолганман. Ёш эдим, у эса тажрибали футболчилардан бири бўлган. У клубга, шаҳарга кўникишимга ёрдам берган. Сульшер билан тўп тепиш жуда ёқимли эди.

Уле-Гуннар Сульшернинг "Манчестер Юнайтед"даги ишлари яхшилигидан хурсандман. Жамоа Сульшер қўл остида кўплаб ғалабаларга эришди. Эртага қийин бўлади, аммо ғалабага умид қиляпмиз.

"Олд Траффорд"даги атмосфера? Жамоамизда тажриба етарли. Шунга ўхшаш атмосферали стадионларда ўйнаганмиз. Биз хавфли вазиятлар яратишимиз керак. Инглиз стадионлари жуда шовқинли, аммо бунга тайёрмиз.

Ўтган мавсум "Рома"дан учралган мағлубият? Футболда бунақаси бўлиб туради. Бу бизга дарс бўлди. "Барселона" футболчилари бу клубда яхши ва ёмон дамларни бошдан кечиришган.

Ўтган йили нима бўлгани ёдимизда ва бу қайтарилмаслиги учун бор кучимизни ишга соламиз" - дейди Пике.

"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашуви Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика