Пике: "Барселона" МЮга қарши жавоб учрашувига тайёр бўлиши керак"
11 апр 2019 12:53
Янгиликлар
Пике: "Барселона" МЮга қарши жавоб учрашувига тайёр бўлиши керак"
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтган баҳс натижаси (1:0) ҳақида фикр билдирди.
"МЮ ҳамда ПСЖ ўртасидаги иккинчи ўйинни кўрганимдан сўнг, биринчи баҳс натижасига ишонмаслик кераклигини тушундим. Инглиз клуби Парижда нималар қилганини яхши биласиз. Йирик клублар ҳар нарсага қодир, шунинг учун тайёр бўлиш керак.
Мен учун "Олд Траффорд"даги баҳс ўзгача аҳамиятга эга бўлди. Ҳозир мавсумдаги энг яхши дамларни ўтказяпмиз. Ёшим ва тажрибамни ҳисобга олсак, ўзимни яхши ҳис қиляпман" - дейди Пике.
"Барселона" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги жавоб ўйини 16 апрель куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 5
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар